ЖУРНАЛИСТЛАР “ЧИНОР ПЛЮС” МАЖМУАСИДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2023-04-13 12:53:15    377

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 2023 йил 13 апрель куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

Пресс-тур иштирокчилари туманда тадбиркор Исломжон Орифжонов томонидан қурилаётган “Чинор плюс 2020” туристик мажмуаси билан танишишди. Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш-пардозлаш ишлари деярли якунланаётган ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 50 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 20 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига тўғри келади. Мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн, ошхона, мажлислар зали жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Йирик иншоот билан ҳамоҳанг тарзда “Ҳуранмандлар маркази” ҳам барпо этилмоқда. Ушбу мажмуа икки қаватли бўлиб, 1-қавати ҳовлисида 15 нафар ҳунарманд оиласи ишлаши учун уй-жой ва дўконлар ташкил қилиняпти.

Ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини шу ерда жойлашган кўргазмалар залига қўйиши, сотиши ва буюртма олиши мумкин. Бинонинг 2-қавати фойдаланишга топширилгач бу ерда 500 нафар ёшлар кулолчилик маҳсулотларига безак бериш ишларини амалга оширадилар.

Келгуси ойларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган туристик мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ушбу мажмуага ёндош ҳудудда барпо этилаётган Кулолчилик марказида ҳам қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб