ТЎДАЛИКЛАРНИНГ ШАШТИ БАЛАНД
2023-04-12 08:51:42 437
Тўда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 767 та хонадонда 4136 нафар фуқаро истиқомат қилади. Бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири - аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш орқали уларнинг оилаларига даромад киритиш, ҳаёт тарзини яхшилашга кўмаклашиш дейдиган бўлсак, бу борада маҳаллада талайгина ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, бугунги кунда маҳаллада 7 та оилавий корхона фаолият юритиб келмоқда. Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ишбилармон-тадбиркорларнинг саъй-ҳаракати билан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши баробарида ички бозорларимиз маҳаллий молларга тўлиб бормоқда.
Шуни алоҳида таъкидллаш ўринлики, ушбу маҳаллада бекорчининг ўзи йўқ. Масалан, маҳалладаги 100 дан ортиқ хонадонларда ташкил қилинган иссиқхоналарда лимон, бодринг, помидор каби халқимиз дастурхонини тўкин-сочин қилувчи озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириляпти ва шу орқали аҳолининг турмуш тарзи йил сайин фаровонлашиб бормоқда.
Маҳаллада ўтказилган хатлов натижасига кўра 95 нафар кам таъминланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож аёллар аниқланди ва улар “Аёллар дафтари”га киритилди. Ўтган 2022 йилда “Аёллар дафтари” киритилган 21 нафар аёлларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари мақсадида имтиёзли кредитлар берилди. Шулардан 2 нафари қисқа вақт ичида ўз хонадонида тикувчилик цехини йўлга қўйиб, фаолиятини бошлади. 3 нафар аёлга субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди. 20 нафар ишсиз аёллар доимий иш билан банд қилинди ва бунинг учун уларга бадаллар тўланди ҳамда иш стажи юритиладиган бўлди. 3 та кам таъминланган оилаларга ёшлар етакчиси томонидан пишириқ печи, тикув машинаси, мотокультиватор, 5 нафар олий таълим талабаларининг 50 фоиз контракт пули ва 1 нафар фуқаронинг ҳарбий хизмат учун тўлови тўлаб берилди. Бундан ташқари маҳалла ҳудудида жойлашган “Тўда” оилавий поликлиникаси ҳомийлар томонидан тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Абдуллоҳ Ансорий қабристони учун ҳомий ва тадбиркор С.Акбаров томонидан янги бино қуриб битказилди.
Бугунги кунда маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бир зум ҳам тўхтагани йўқ. Хусусан, 3 та кўча шағаллаштирилди. Аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Ариқ бўйи” ва “Мустақилликнинг 21 йиллиги” кўчаларига янги таянчлар ўрнатилиб, тунги ёриткичлар билан таъминланди.
Юртимизга фасллар келинчаги Баҳор кириб келиши билан ҳар бир кўча ва хиёбонлар, хонадонларда ишлар қизигандан қизимоқда.
Тинч ва осойишта юртимиз фуқаролари бу фаслни кўтаринкилик билан қарши олмоқдалар. Хусусан, бу борада тўдаликларнинг шашти баланд.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси