МАДАНИЙ АЛОҚАЛАР ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

×

 2023-04-06 15:28:04    383

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПҚ-5220-сонли қарорига асосан “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби, онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлашдан иборат. Бугун ушбу жамоат фонди ташаббуси билан Қирғизистон Республикаси, Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги “Ўзбек миллий маданият маркази” делегацияси Риштон туманига ташриф буюрди. 
Делегация таркибида “Ватандошлар” жамоат фонди бошқарув раиси Одилжон Саттаров, “Ўзбекистон” телерадиоканали катта муҳаррири Бектош Азимов, Қирғизистон Республикаси, Боткен давлат университети профессори, тарих фанлари номзоди Абдунаби Қадиров, Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги ўзбек миллий маданият маркази раҳбари Анваржон Разақбердиев, Раззоқов шаҳри депутати Маъмиржон Узақов, Баткен вилояти Ёзувчилар уюмаси аъзоси Бобомурод Раҳматуллаев ва бошқалар бор.
Қирғиз делегацияси шу куни Риштон туманидаги “Мингбоши керамик” оилавий корхонасида бўлиб, кулолчилик маҳсулотлари билан танишдилар. Ўзаро мулоқотда қирғиз делегация вакиллари, шунингдек Риштон туман Нуронийлар кенгаши раиси Турсунхўжа Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ғулом Фатҳиддин, меҳнат фахрийси Йўлдошали Додобоевлар сўзга чиқишиб, икки халқ ўртасидаги дўстлик ва биродарлик азалдан қадрланиб келинаётгани ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.         
Мазкур мулоқотда туманимиз ижодкорлари, шунингдек туманимизнинг Ёйилма ва Оқтомир қишлоқларида истиқомат қилувчи қирғиз миллатига мансуб кекса отахонлар, туман фаоллари иштирок этдилар.“Ватандошлар” жамоат фонди томонидан қирғиз делегациясига ўзбек тилидаги бадиий адабиётлар, миллий либослар, ҳунармандчилик буюмлари ва миллий чолғу асбоблари тақдим этилди.

Риштон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб