Риштон туманида "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида Маънавият фестивали ўтказилмоқда
2023-04-01 14:47:06 395
Риштон туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остида Маънавият фестивали ўтказилмоқда. Унда пойтахтимиздан келган таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда "Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзолари иштирок этмоқда.Риштон тумани Минор МФЙда жойлашган Маданият марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Халқ конституцияси билан халқчил давлат сари" шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, Ўзбекистон халқаро адкадемияси доценти тарих фанлари доктори Раъно Ўрозова, Республика маънавият марказидаги ИМТИ катта илмий ходими фалсафа фанлари доктори , Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шахло Ахророва, Нихол мукофати соврдори «Шуҳрат” медали совриндори Адолат Исмоилова, туман нуронийлар кенгаши раиси Турсунхўжа Абдураҳмоновлар иштирок этишиб, янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидлашди. “Мaърифaт” тaрғибoтчилaри жaмияти aъзoлaри риштонликлaрни 30 aпрeль сaнaсидa бўлиб ўтaдигaн рeфeрeндумдa фaoл иштирок этишгa чaқиришди.Жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказилади. Мазкур тарихий воқеага туманимизда ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жойларда аҳолининг барча қатламлари иштирокида тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси