“МЕҲР ДАФТАРИ” ДАГИ ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР
2023-03-31 15:51:28 261
Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 17 январдаги 26-сонли қарори қабул қилинган.
Қарор ижросини таъминлаш борасида Риштон туманида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, кеча тумандаги чин етим, ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларнинг 5 нафарига кўмак кўрсатилди.
Хусусан, 3 нафарига мебель жиҳозлари ва бадий китоблар тўплами, 1 нафарига мебель жиҳозлари ва бадий китоблар тўплами ва ноутбук, 1 нафарига мусиқа анжоми топширилди.
Туман ҳокими "Тўраобод" МФЙда яшовчи ёшларга мебель жиҳозлари ва китоблар тўплами, ноутбукни ўз эгаларига топширар экан, ҳукуматимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси