Туман Кенгашининг навбатдаги 53-сессияси бўлиб ўтди
2023-03-29 11:33:11 282
Бугун Риштон тумани ҳокилиги мажлислар залида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 53-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
1-масала: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказилиши муносабати билан тумандаги референдум ўтказувчи участкалари комиссиялари аъзолигига таклиф этилган номзодлар таркибини муҳокамаси ва тегишли округ комиссияси томонидан тасдиқлаш учун номзодлар рўйхатини тавсия этиш тўғрисида;
2-масала: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги “Ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш ва аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 85-сонли ва Фарғона вилоят ҳокимининг 2023 йил 10 мартдаги 96-11-0-Q/23-сонли қарорларини ижроси бўйича белгиланган чора тадбирлар тўғрисида ахборот;
3-масала: Туман сектор раҳбарлари томонидан таклиф этилган ижтимой аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган оилаларни (фуқароларни) “Темир дапфтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида ахборот. 4-масала: “Маҳалла” хайрия жамоат фонди хузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидаги маблағларни тасарруф этиш тўғрисида ахборот.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси