“ИСТИҚБОЛ” МФЙДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАР АСФАЛЬТЛАШТИРИЛДИ

×

 2023-03-27 06:03:05    233

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масаласига стратегик йўналиш сифатида эътибор қаратилиб, сўнгги йилларда изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
☸️ Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарори маҳаллалар инфратузилмасини яхшиланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Қарорга кўра, кўплаб маҳаллаларда электр, сув таъминоти яхшиланиб, ички йўллар асфальт қилинмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида аҳолига қулайликлар яратиб берилмоқда.
???? Риштон туманида ҳам ички йўлларни таъмирлаш мақсадида асфальтлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.  2-сектор ҳудудидаги “Истиқбол” МФЙда ҳам бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда.
???? Ушбу маҳалланинг 500 метрлик ички йўлларида асфальтлаш ишлари олиб борилди. Ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам берилганидан маҳалла аҳли жуда хурсанд бўлишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб