Туман ҳокими "Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳибларини қабул қилди

×

 2023-03-25 16:39:32    291

PDF юклаш
Чоп этиш


Яқинда Фарғона шаҳрида "Маҳалла ходимлари куни" муносабати билан билан ўтказилган тадбирда Риштон тумани "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳамидахон Зияева, "Оқтомир" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Адҳамжон Орипов, "Тўда" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёржон Аҳрорқуловлар "Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган эдилар.
Бугун туман ҳоким С. Солиев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х. Хожихонов, туман нуронийлар кенгаши раиси Т. Абдураҳмоновлар "Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони соҳиблари бўлган ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашиб, уларни улкан ютуқ билан табриклашди ҳамда уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилашди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб