“МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ” КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ РИШТОНЛИКЛАР!

×

 2023-03-23 09:42:56    226

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Фарғона шаҳридаги Афросиёб тантаналар мажмуасида 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни нишонланди. 
Маҳалла тизимини ривожлантириш, унинг мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги фаоллиги ҳамда бу борада эришган алоҳида ютуқлари учун Риштон тумани "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳамидахон Зияева, "Оқтомир" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Адҳамжон Орипов, "Тўда" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёржон Аҳрорқуловлар "Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
-???? Бугунги кун ҳаётимдаги унутилмас кун бўлди, десам муболаға бўлмайди. Кўксимда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони тақиларкан, бениҳоят руҳландим, юксак ғурур ва ифтихор туйғусини ҳис қилдим. Бу кўкрак нишони менинг тимсолимда маҳалладошларим, ҳар хонадон аҳлига ифтихор бағишлаши шубҳасиз. Ахир, ҳар маҳалла гўё бир оила. Неки, ютуқларга эришсак, бу ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатларимиз самарадир.Тинч ва осойишта, катта шаҳарларга бўйлашаётган қишлоқда яшаш завқи маҳалладошларимиз қалбида шукроналикни яна оширмоқда”, - дейди “Тўда” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёржон Аҳрорқулов.
☸️ Мукофотланганларни самимий табриклаймиз, келгуси ишларига ривожлар тилаймиз !


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 91 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб