"Ташаббусли бюджет": Зоҳидонликлар орзуси амалга ошди

×

 2023-03-14 06:07:32    496

PDF юклаш
Чоп этиш


☸️ Юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари ўз маҳалласида инфратузилмаларни яхшилаш, мактабларни таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда бошқа ташаббусли лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда фаол иштирок этишмоқда.
???? Риштон туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. 
???? Тумандаги Зоҳидон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилдаги иккинчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
☸️ Маҳалладаги таббий газга муҳтож эди маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган  муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
✅ Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳудуддаги таббий газ билн таъминлаш юзасидан билдирилган ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди. 
☸️ Зоҳидон МФЙ Зоҳидон кўчасига 4,5 км масофага газ тармоғи тортиб келинди. Айни дамда фуқаролар хонадонига газ тармоғини ўлаш ишлари олиб борилмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб