Инсонга эътибор: Риштонда 16 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
2023-03-13 17:21:52 541
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан 2023 йилнинг "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" дея эълон қилингани инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди.
Бугун Риштон туманида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган 16 та оила фарзандларига суннат тўйлари ташкилланди. Тадбиркор, "Дўстлик" медали соҳиби Изробу Усмонова,туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан ташкилланган тадбирда болажонларнинг яқинлари ҳам иштирок этишди ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совға-саломларини мамнуният билан қабул қилиб олишди.
Мазкур тўй тадбирида маҳалла фаоллари билан бирқаторда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишиб болажонларни тўй тадбири билан муборакбод этишди ва ўзининг тўй совғаси сифатида болажонларга велосипедлар совға қилишди.
Тўй маросимида сўзга чиққан болажонларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари қилинган бундай эҳсонлар ва совғалар учун миннатдорчилик билдирдилар.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси