Кексалар дуоси ила яшнагай, бу юрт

×

 2023-03-13 06:19:43    617

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарзандларимиз ҳаётдаги йўлларини топиб, ўзларидан тиниб-тинчиб кетган чоғида ҳам уларни ўйлайверадиган меҳрибон халқмиз. Зеро, болажонлигимиз ҳам ота мерос қадриятларимиздан. Аммо кексаликнинг ҳам ўз завқи, ўз гашти бўлиши керак экан.


Мамлакатимизда кекса авлод вакилларининг ҳаёт даражасини яхшилаш, саломатлигини асраш учун зарур шарт-шароитлар яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз томонидан ёши улуғ инсонларга қаратилаётган эътибор, бу борада қабул қилинаётган қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар эндиликда қоғозда эмас, амалда акс этиб, кекса авлод вакилларининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва иштирокини янада мустаҳкамламоқда.
Дарҳақиқат, ёши улуғ отахон-у мўътабар онахонларимизни эъзозлаш ва уларни қадрлаш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш бизнинг узоқ асрлик урф-одатларимиз, миллий анъаналаримиз ҳамда яшаш тарзимизнинг ажралмас бир бўлагига айланган десак асло муболаға бўлмайди. Бу биринчи навбатда кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтириш бўлса, иккинчидан ёш авлод учун улкан тарбия ва тажриба мактаби бўлади.

Республика ишчи гуруҳи вакиллари Қошқайрон МФЙда яшовчи нуроний отахон Махсутали Аҳмаджонов хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олишди. Махсутали ота ва у кишининг умр йўлдоши Бисокина аялар озод ва обод Ватанимиздаги беқиёс ўзгаришларни бутун вужуди билан ҳис этиб, ҳар қадамда фаровон турмушга шукроналар айтиб яшаётган кексалардан. Улар бугун нафақат маҳаллада, балки туманимизнинг намунали оилалари сирасидан жой олган. 
Учрашув давомида отахон ва онахон ўз ҳаётий тажрибалари, эришган муваффақиятлари, саодатли оила сирлари ҳақида барчага сўзлаб беришди. Нуронийларимизнинг оила тинчлиги, тотувлиги, қўша қариш сирларига оид ҳикоялари ёшлар учун ҳаёт мактаби вазифасини ўташи тайин.

Фахр билан айтиш мумкинки, биз ҳар бир ишда катталар маслагига таянадиган, кичик бир оилавий зиёфатдан тортиб, тўйларгача давраларимиз тўрини нуронийларимизсиз тасаввур эта олмайдиган миллат вакилларимиз. Шундай экан, кексаларга бўлган чексиз ҳурматимиз, улар олдидаги битмас-туганмас фарзандлик бурчимиз бизни улар дуосини олишга, уларни рози қилишга ундайверади. Бунинг яна бир ҳикмати шундаки, фарзандларимиз ҳам ўз-ўзидан бу анъананинг давомчиларига айланиб, кексалар дуосининг олтиндан қиммат эканини англаб боришади. Шунинг учун ҳам элимиз, юртимиз кексалар дуоси билан яшнайверади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб