ЖУРНАЛИСТЛАР РИШТОНДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ
2023-03-11 14:08:59 530
✍️ Бугун Риштон туманида Миллий Медиа ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Халқаро миллий медиа тур ўтказилди. Мазкур тадбирда Риштон тумани ҳокими С. Солиев, Миллий Медиа ассоциацияси раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев бошчилигидаги республикада фаолият юритаётган журналистлар иштирок этишди.
Медиа-тур доирасида журналистлар дастлаб уста-кулол Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган “Мингбоши Керамик” оилавий корхонасида бўлишди. У ерда тайёрланаётган кулолчилик маҳсулотлари ва уларнинг тайёрлаш жараёнлари билан танишишдиУмуман олганда, туманимиздаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган маҳаллалар, хонадонларда иш бошлаган оилавий корхоналар фаолияти ҳам журналистларда катта қизиқиш уйғотди.
✅ Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари туманда тадбиркор Исломжон Орифжонов томонидан қурилаётган “Чинор плюс 2020” туристик мажмуаси билан танишишди. Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш-пардозлаш ишлари деярли якунланаётган ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 50 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 20 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобига тўғри келади. Келгуси ойларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган туристик мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Ушбу мажмуага ёндош ҳудудда барпо этилаётган Кулолчилик марказида ҳам қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси