БУЖАЙ МФЙ УЧУН ЯНГИ БИНО ҚУРИЛМОҚДА

×

 2023-03-09 13:48:12    535

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Сўнгги йилларда мамлакатимизда демократиянинг ўзига хос ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган мазкур тузилма фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади. Шу маънода, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш, уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2019 йил 2 апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари муҳим дастуриламал вазифасини ўтаётир.
Бугунги кунга қадар туманимизда кўплаб маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қурилиб, МФЙ ходимлари учун қулай шароитлар яратиб берилмоқда. 
Бугун 4-сектор ҳудудидаги Бужай маҳалла фуқоралар йиғини учун замонавий лойиҳа асосида янги бино қурилиши бошланди. Бугун ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида ушбу бинога  тамал тоши куйилиб, қурилиш ишлари бошланди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб