ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ҲАМИША БАРАКА БЎЛАДИ

×

 2023-03-06 05:47:06    480

PDF юклаш
Чоп этиш


???? Уюшқоқлик, покизалик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган ҳашар халқимизнинг минг йиллар оша қадрланиб келинаётган азалий удумларидан бири саналади. Юртимизда баҳор келиши билан ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланди. 
✅ Маълумки, азалдан ота-боболаримиз ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келган. Албатта, бу эзгу ишларни амалга оширишда халқимизга хос бўлган ҳашарнинг ўрни катта. Шу боис Риштон тумани ҳудудидаги маҳаллаларда фуқаролар ўзи истиқомат қилаётган маҳалла, турар жойлар атрофини ободонлаштириш, озода ва покизалигини сақлашда фаол иштирок этмоқдалар.
✍️ Ушбу хайрли ташаббусдан кўзланган асосий мақсад - маҳаллалар, ариқ, йўл атрофлари, турар жойларнинг озодалигига эришиш, айниқса, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, туманимизнинг ҳар бир ҳудуди озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларни кенг жалб этишдан иборат.
✳️ Хусусан, кеча Риштон тумани Чинигарон МФЙ ҳудудида жойлашган "Соҳиби Ҳидоя" қабристонида Чинигарон, Гумбаз, М. Топиволдиев ва Даҳбед МФЙ фуқаролари иштирокида ҳашар ташкил этилди. 
❇️ Шунингдек, "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 2500 дона терак қаламчалари, 400 дона терак кўчати, 60 дона арча ва бошқа манзарали дарахтлар экилди. 
????—  Азалдан халқимиз асрлар давомида тозалик-озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Ҳар бир маҳалла, ҳар бир оила бу борада бошқаларга ибрат бўлишга интилишган. Тонг саҳарда супурилган йўлаклар, ёғ тушса ялагудек кўчалар ҳамманинг баҳри-дилини очган, яхши кайфият улашган. Бугунги кунда туманимизда давом этаётган ободонлаштириш ишлари барчамизга хўш кайфият улашмоқда. Бундай ҳашарлар юртимизга ярашади, дейди журналист, ҳашар ташкилотчиларидан бири Шерзоджон Сиддиқов. 
☸️ Мазкур ҳашар тадбирига ҳомий томонидан берилган қуй суйилиб, ҳашарчиларга ош қилиб берилди. Нуроний отахонлар эса бугунги доруломон кунларга шукрона айтиб дуо қилишди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб