Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан байрам табриги

 2023-03-04 14:05:56    352

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳурматли аскарлар ва сержантлар, офицерлар ва фавқулодда вазиятлар бўлими хизматчилари!

Мамнуният билан қайд этиш керакки, бугун муҳтарам Президентимиз раҳбарликлари остида юртимизда амалга оширилаётган оқилона ислоҳот ва янгиланишлар жараёнида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоаси ҳам зиммасидаги масъулиятли вазифаларни шараф билан уддалаб келишмоқда.
Айниқса, муҳтарам Юртбошимиз томонидан вазирлик тизимида бошлаб берилган тубдан такомиллаштириш ишлари, тизим ходимларининг бир ёқадан бош чиқариб, “Ўз вақтида огоҳлантириш, қутқариш ва ёрдам бериш” шиори остида кунни тун, тунни кун демай садоқат билан хизмат қилаётганликларини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиздир.
Шу ўринда, юртимизда бугунги кунда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар жараёнида фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг ҳаракатлари алоҳида эътирофга сазовордир. 
Ишонч билан айтиш мумкинки, соҳа фаолиятини такомиллаштириш, қутқарувчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоялаш, вазирлик моддий- техник базасини янада мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш Давлат тизимининг тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш бундан кейин ҳам фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолаверади.
Барчангизни бугунги сана муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам саломатлик тилайман, шарафли ва машаққатли касбингизда ҳамиша омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

С. Солиев,Риштон тумани ҳокими.

Р. Мадалиев,Риштон тумани прокурори.

Х. Тошпўлатов,Риштон ИИБ бошлиғи.

Д. Раҳимов,Риштон ДСИ бошлиғи.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб