ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ РИШТОНДА

×

 2023-03-01 14:27:18    303

PDF юклаш
Чоп этиш


Камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоятимизга Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган малакали мутахассислар - Чжан Си ва Ван Сияолин ҳамнинг уларнинг ёрдамчиларидан иборат делегация Риштон туманида бўлишди. Уларга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Мустафоқулов, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ҳамроҳлик қилишди. 
Делегация аъзолари Риштон туманидаги "Янги Авлод" МФЙ Арчазор кўчасида яшовчи фуқаролар Муқимжон Худдиев, Муяссар Тешабоева  ва  Наврўз кўчасида яшовчи фуқаро Муроджон Шокировлар хонадонида бўлишиб, улар билан суҳбатлашишди.
Шундан кейин хитойликлар ҳунармандчиликни ривожлантириш билан қўшимча иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, ёшларни касб-хунарга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишларни кўриш мақсадида А. Навоий маҳалла фуқаролар йиғинидаги оилавий корхоналарида бўлишди. Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб