Туман ҳокими бошчилигида семинар ўтказилди
2023-02-28 09:46:31 270
Семинарда туман ҳокими электр ва газ таъминотидаги муаммоларни ҳал этишда қуёш панеллари ва қуёш сув иситгич қурилмалари энг мақбул ечимлардан бири эканлигини аҳолига ва тадбиркорларга етказиш зарурлигини таъкидлади.
Эсалтиб ўтамиз, қуёш батареялари — қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертор, яъни ярим ўтказгичли қурилма бўлиб, улар махсус рамкаларга жойланиб, қуёш панелларини ҳосил қилади. Аниқроғи, қуёшдан олинган ёруғликни электр токига айлантириб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган рамкалардир.
Қуёш панеллари қуёш электр станцияси деб ҳам аталади. Чунки у захирада қуёшдан йиғган энергиясини сақлаб туради ва сутканинг исталган вақтида ундан фойдаланиш мумкин бўлади.
Унинг ишлаш тизимига кўра, Сиз фойдаланаётган электр энергияси тўсатдан ўчиб қолса, аккумулятордаги захира энергия автомат тарзда тармоққа уланади. Ортиб қолган энергияни эса, давлат электр тармоғига узатиб, куннинг қоронғи вақтида яна ўша электр тармоғидан фойдаланиш имкони бўлади.
Шунда фойдаланувчи давлат электр тармоғидан деярли фойдаланмаган ҳисобланади. Бу панелни икки томонли ўз ҳисоблагичи бўлиб, давлат ҳисобидан ва қуёш энергиясидан умумий қанча фойдаланилганини кўрсатиб туради.
Хусусан, Риштон туманида бир неча турдаги - хонадонлар ва кўча чироқлари ҳамда светофорларни қувватлантирувчи қуёш панеллар ўрнатилди. Эндиликда қишлоқ аҳолиси, фермерлар, тадбиркорлик субъектлари, мактаб ва боғчалар, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотларга энергияни қуёш панеллари кўмагида етказиб бериш орқали аҳолининг ҳаётини янада фаровон қилиш режалаштирилган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси