Навбатдаги сессияда еттита масала кўриб чиқилди

×

 2023-02-27 14:02:58    577

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 52-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

Бугунги сессия кун тартибига  қўйидаги масалалар киритилган  жумладан:

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш. Раҳимовнинг “Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Чек Жалаер” ва “Чек-Насриддин” МФЙ ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йил февраль ойидаги фаолияти самарадорлиги тўғрисида”ги ахбороти.

✅ Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан 2022 йил мобайнида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан суд раиси С. Қурбоновнинг ахбороти.

✅ Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди томонидан 2022 йил мобайнида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан суди раиси Ш. Ахунбаевнинг ахбороти.

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар мухофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Яшил боғлар”  ва “Яшил жамоат парклари”ни барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 27-сентябрда қабул қилинган  529-сон қарорига асосан Риштон туманида “Яшил боғлар” барпо этиш бўйича туман ҳокимини ўринбосари Н.Ориповнинг ахбороти.

✅ Риштон туманида 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритиш юзасидан  71 та МФЙ лар кесимида шакллантирилган хотин-қизлар рўйхати ва “Йўл харита”ни тасдиқлаш.

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги“Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги кўп квартирали уйларнинг ҳар бир метр квадрати учун ойлик “Мажбурий бадал” миқдорини белгилаш бўйича туман уй-жой коммунал  хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи М. Қўзибоевнинг ахбороти.

✅ Туман ҳокимлиги захира фондидаги бўш турган ва захирада бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича 152 га ер майдонлари учун тайёрланган лойиҳалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Н.Махмудовнинг ахбороти.

✅ Бошқа масалалар:

Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. 

Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб