✅Ҳашар - элга ярашар

×

 2023-02-27 13:57:06    237

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, "ҳашар" деб аталган тадбир барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Ҳашар - бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат ва бунёдкорлик мужассам.
Ҳашар баҳона одамлар орасида оқибат ришталари боғланади, ён-атроф тартибга келтирилади. Қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади. 
Шу боис, марҳумларнинг руҳи-поки қўним топган масканлар - қабристонларни обод қилиш марҳумларга бўлган ҳурмат белгисидир.
Кеча Қошқайрон МФЙ ҳудудидига “Хўжа Илғор” қабристонида ҳашар ташкил этилди. Ушбу ҳашарда “Ар Рошидоний”, “Ҳўжа Илғор” ва “Қошқайрон” МФЙ раислари ҳамда ушбу маҳалла фуқаролари иштирок этишиб, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар экишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 161 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб