ХИТОЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР РИШТОН ТУМАНИДА
2023-02-25 13:48:16 351
Риштон ва жаҳон
Бугун Риштон туманига Хитойнинг “Урумчи Ов я Хуо” компанияси вакиллари Ван Жен Хуо, Юен Жен Ши ва Чен Сун Занлар ташриф буюришди. ✅ Хитойлик меҳмонларни Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Жўрабоевлар кутиб олишди.
☸️ Туман ҳокимлигида хитойлик ишбилармонлар ўртасида савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан учрашув ташкил этилди.
❇️ Ушбу учрашув хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, иштирокчилар келгусида ҳам фаолиятини ривожлантириш мақсадида бундай учрашувларни тез-тез ўтказилишини белгилаб олдилар.
✳️ Хитойнинг “Урумчи Ов я Хуо” компанияси кийим кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания ҳисобланади. Компания вакиллари Риштон туманидаги ҳам фабрика очишни режалаштиришмоқда. Бунинг учун дастлабки қадамлар ташланди.
???? - Очиғини айтсам, бугунги ташриф мен учун унутилмас бўлди дейди, Ван Жен Хуо. – Бизни иллиқ кутиб олган туман ҳокимига катта раҳмат айтаман. Мақсадимиз Риштон туманида ўз брендимизни яратиш ва дунё бозорини забт этишдир. Умид қиламанки, яқин орада ҳамкорлигимиз ўз мевасини бера бошлайди.
✍️ Меҳмонлар шунингдек, “Чинор плюс 2020” туристик мажмуасида ҳам бўлиб, бу ердаги жараёнлар билан танишишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси