Туманда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизими янги босқичга кўтарилди

×

 2023-02-23 18:21:34    209

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон туман ҳокимилиги ахборот хизмати томонидан "Риштон тумани маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларда ёшларга оид дастурлар билан ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларининг самарадорлиги" мавзусила очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда туман ҳокими ўринбосари, З. Умаров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари М. Алижонов, туман маънавият ва маърифат бўлими ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этишди.Мулоқот давомида 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда ёшлар етакчилари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-92-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”312-сонли қарорлари ижросини таъминлаш,туманда ёшларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида 1590 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Ўтган даврда дафтарга киритилган ёшлардан -108 нафар ёшлар бандлиги таъминланди;  –  97 нафар ёшларга кредитлар ажратилди;  –  281 нафарига контрактлари тўлаб берилди; –  260 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратилди;–  344 нафар ёшларга деҳқончилик учун ер майдонлари ажратилди;–  58 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви учун тўлов;–  76 нафар ёшларга ҳайдовчилик курсларида ўқиш учун тўловлар;–  42 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ ҳаражатлар  75 нафар ёшга Замонавий келажак касбларига ўқитиш учун тўловлар; – 283 нафар ёшларга бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг бандлиги таъминланди ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилди.– 5 та муҳим ташаббус  ижросини таъминлаш мақсадида 71 та китоб савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилган.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб