Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда
2023-02-22 06:23:03 253
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари маҳаллаларда бориб ҳаётий муаммо ва мурожаатларини ҳал этиш мақсадида аҳоли билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлар ўтказишмоқда ва хонадонбай юриб уларнинг муаммоларини тинглашмоқда. Бу эса мамлакатимизда инсон қадри нақадар азиз эканлигидан далолат бермоқда. Кутилмаганда сектор раҳбарларининг ташрифи хонадон эгалари учун қувончли бўлмоқда. Бундан ташқари, маҳалладаги муаммолар ҳам ўз ечимини топиб бормоқда.
Хусусан, "Тўраобод" ва "Тўда" маҳалла фуқаролари йиғинларида яшовчи фуқаролар томонидан хонадонларида сизот (зах) сувлари тўпланиб қолаётгани хусусида мурожаат қилинган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокими топшириғига асосан, мутасадди ташкилотлар томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар бошлаб юборилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси