РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-02-21 13:57:10 252
Фуқаро Ғофурова Севара Абдуманноповна 03.12.1979 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали. 2004 йилда Дашт Пандигон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Ғофуров Комилжон Вахобовичга қонуний никох билан турмушга чиққан, 5 нафар вояга етмаган фарзандлари бор.
Юқорида кўрсатилган манзилда яъни ота-онасининг уйи Фаровонлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Х.Олимжон кўчаси 1-уйда фарзандлари билан рўйхатда туради.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида ижарада яшайди. “Инглиз ва рус тилларидан репетиторлик қилиб фарзандларини боқаман” деб айтган. Турмуш ўртоғи Ғофуров Комилжон турмуш қуришгандан буён давлат рўйхатидан ўтиб ишламайди.
Оиланинг моддий таъминоти кам бўлганлиги сабабли Ғофурова Севаранинг онаси Шарапова Ханифахон номига 2020 йил июн-декабр ойларига Фаровонлик маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам пуллари тайинлаб берилган. 2020 йилда “Саховат ва кўмак” маркази томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган.
Оилани моддий таъминотини яхшилаш ва турмуш ўртоғини бандлигини таъминлаш мақсадида туман Бандликга кўмаклашиш маркази томонидан субсидия асосида кўрсатилган манзилга 0.06 сотих ер майдонига иссиқхона қуриб берилган.
Туман Ҳалқ банки орқали имтиёзли кредит асосида 3 бош қора мол ва унга етарли озуқа билан таъминланган.
Фуқаро С.Ғофурова Риштон туманига хар замонда келиб кетиши сабабли оиласига моддий ёрдам ва озиқ-овқат махсулотлари беришни имкони бўлмаяпти.
28.07.2021 йил куни туман ҳокими С.Солиев ва Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи М.Бекмирзаевалар томонидан фуқаро С.Ғофуровага 2 млн 120 минг сўм нақд пул кўринишида моддий ёрдам берилди.
02.09.2021 йил куни туман “Саховат ва кўмак” маркази томонидан 8 хил турдаги жами 450 минг сўмлик озиқ-овқат махсулотлари хонадонга олиб кириб берилди. Бундан ташқари унинг шахсий пластик картасига туман имом хатиблари томонидан 15000000 (Бир милион беш юзминг) сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Шунингдек: Олий ўқув юртида контракт асосида ўқиётганлиги боис Риштон туманидаги хомийлар хисобидан 5000000 (Беш милион) сўм нақд пул кўринишида контракт тўлови учун берилган.
Фуқаронинг тўнғич фарзанди Ваҳобов Лазизбек Комилжон ўғли 16 ёшга тўлганлиги боис унинг фуқаролик паспорти туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан олиб берилди ҳамда қолган фарзандларининг хужжатлари жамланиб, 18 ёшгача бўлган нафақа пули тайинланиши учун, туман пенсия жамғармасига тақдим этилди.
Шунингдек: С.Ғофурованинг қонуний турмуш ўртоғи, 20.09.1979 йилда Дашт-Пандигон МФЙ Фахрийлар кўчаси 27-уйда туғилган, Ғофуров Комилжон Вахобович хозирги кунда ушбу манзилда рўйхатда турсада бироқ, хотини билан Тошкент шахрида бир-неча йиллардан буён бирга яшашлиги маълум бўлди.
Маълум бўлишича хозирги кунда, Ғофуров Комилжон Вахобович, турмуш ўртоғи С.Ғофурованинг опаси Шаропова Гулчехранинг, Фарғона шахридаги дала ховлисида иш юритувчи блиб ишлаётганлиги аниқланди.
Фуқаро: Ғофуров Комилжон Ваҳобович қариб 3 йилдан буён, ота-онасининг уйига келмаслига ва хар қандай маросимларга хам келиб қатнашмаганлигини маълум қиламиз.
Риштон тумани Фаровонлик МФЙ раиси Ю.Хокелдиева
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси