"Ихчам иссиқхона-томорқада уч марта ҳосил олиш гарови"

×

 2023-02-18 09:28:15    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Қадим-қадимдан ота-боболаримиз ерга даромад ва оила фаровонлиги манбаларидан бири сифатида қараб келганлар. Шу боис бўлса керак, халқимизга таъриф берилганда унинг меҳнатсеварлигига алоҳида урғу берилади.

Юртимизда камбағалликни қисқартириш ва оилаларни даромадли қилишнинг мақбул йўли одамларни иш билан таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яратиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Риштон  туманида ҳам аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, уларда эл дастурхони учун арзон қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кенгайтиришда қатор ибратли ишлар олиб борилаётгни таҳинга лойиқдир.

Бугунги кунда деҳқонлармиз ихчам иссиқхоналардан яхшигина даромад олишмоқда. Улар ҳар йили ўз томорқасида машаққатли меҳнат қилиб мўл кўл ҳосил олаётган юртдошларимиз орамизда кўпчиликни ташкил қилаётганлиги айниқса, қувонарлидир.

Риштон туман "Ёшлик" МФЙ истиқомат қилувчи  Василахон Фармонова ҳам миришкор деқконларимиздан биридир. Миришкоримиз ёшлигидан деҳқончилик сир-синоатларини ўрганиб ерга ва деҳқончиликка меҳр қўйган. Бугунги кунда ўз хонадонидаги иссиқхонанинг 1 сотихидан 20 миллион сўмгача даромад олмоқда.

- Яхши меҳнат қилинса, томорқалар ва ер участкаларидан янада самаралироқ фойдаланиб, олинаётган ҳосил ва даромадларни 2-3 мартагача ошириш мумкин. Чунки, бизнинг иқлим шароитимиз йил давомида деҳқончилик қилиш имконини беради. Мен ҳам ўзимнинг ихчам иссиқхонамда мумай даромад оляпман, дейди суҳтатдошимиз.

Ушбу маҳаллада томоқачиликни ривожлантириш учун ҳоким ёрдамчиси Қобилжон Фозилов томонидан ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шу кунга қадар 57 та хонадонга имтиёзли кредит асосида иссиқхона қуриб берилди.

- Бугунги кунда томорқачиликнинг ривожланиши одамларнинг яхши турмуш кечириши, қўшимча даромад олиш, озиқ-овқат мўл-кўлчилигига эришиш, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади. Агар ҳар бир оила ўз томорқасидан унумли фойдаланса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзини-ўзи тўла таъминлайди. Натижада уни бозордан сотиб олишга кетадиган маблағни бошқа эҳтиёжларига ишлатиш мумкин. Қолаверса, ўз эҳтиёжидан ортиб қолган маҳсулотни бозорга чиқарган оиланинг моддий аҳволи янада яхшиланади, - дейди “Ёшлик” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Қобилжон Фозилов.

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб