Қошқайронликлар маҳаллада сув муаммосини бартараф этишга қаратилган ишлардан мамнун
2023-02-17 06:58:40 243
Айни кунларда "Қошқайрон" МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Туманимизнинг 3-сектори ҳудудидаги ушбу маҳалла фуқаролар йиғинидаги муаммолардан бири бу маҳаллада суғориладиган суви етишмовчилиги ҳисобланади. Бугунгача сув таъминоти бўйича ишлар олиб борилган бўлсада, аҳолига тўлиқ етиб бормаган ва бу муаммо маҳалла аҳлининг кўпчилигини қийнамоқда.
Айни кунда мазкур муаммони ҳал этилиши бўйича маҳаллада амалий ишлар бошланиб кетди. Маҳаллада тик қудуқ қазиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ишлардан маҳалла аҳлининг қувончи чексиз ва бизга фуқароларнинг ўзлари иш жараёни ҳақида маълумотлар жўнатишмоқда.
Қошқайрон маҳалласида яшовчи фуқаро Ғаффоржон Зокировнинг сўзларига кўра, амалий ишларни кўриб, маҳалла аҳли жуда хурсанд. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушуб йўналишда бугун соҳа ходимлари томонидан ишлар олиб борилмоқда ва улар “оби ҳаёт” олиш илинжида астойдил ҳаракат қилишаётир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси