ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАР ПРОКУРОР ЭЪТИБОРИДА

×

 2023-02-13 06:26:28    274

PDF юклаш
Чоп этиш


Прокуратура - Республикада амалдаги қонунлар устуворлигини таъминлаб, назорат қилувчи органдир. Шу билан бирга ушбу орган бугунги глобаллашув даврида фуқароларнинг турмуши, иш билан бандлиги ва бошқа муаммоларини қонунда белгиланган тартибда ижобий ҳал қилишда фаоллик кўрсатмоқда. Айниқса, сектор раҳбари сифатида туман прокурори олиб бораётган ишлардан аҳоли мамнун. Мухбиримизнинг туман прокурори, 2-сектор раҳбари Рустамжон Мадалиев билан қилган суҳбати айнан шу ҳақда. 
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси бевосита халқимизнинг кўз ўнгида таъминланмоқда. Ушбу Қарор айни пайтда қабул қилингани билан катта аҳамиятга эга. Буни ўзим раҳбарлик қилаётган сектор ҳудудида ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказишимиз жараёнларида яна бир бор ҳис қиляпман. Мулоқотларда асосий эътибор аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаб, ўрганишга ва уни мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яъни, ижтимоий масалалар - ишсизлик, уй-жой қуриш, таъмирлаш ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг яшаш ва меҳнат қилиш- лари учун яратилган шароитлар, йўл инфратузилмаси, тоза ичимлик суви ва ҳоказо масалалар мулоқотлар кун тартибининг асосий қисмини ташкил қилмоқда. Юқоридаги масалалар сектор ҳудудидаги ишсиз аҳоли сонини аниқлаш ва уларга манзилли ёрдамлар кўрсатиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари томонидан уйма-уй юриш орқали қисқа муддатда 10955 та хонадонда ўтказилган тўлиқ хатлов давомида аниқланди.Унинг натижасига кўра “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 580 нафар фуқарога 13,843 млрд сўм имтиёзли кредит ҳамда 47 нафар фуқарога 250,3 млн сўм субсидиялар ажратилиб, 1243 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди ҳамда 1690 нафар фуқарога расмий ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашилди. Ўтказилган 56 та сайёр қабулларда 329 нафар фуқаронинг муаммолари ижобий ҳал этилди. Жумладан, 50 нафардан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилди,45 нафардан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 12 нафари даволанишга ётқизилди ва 35 нафарга яқин фуқарога моддий ёрдам, ногиронлик аравачаси ва бепул  дори-дармонлар берилди. Қабуллар жараёнида бўлган мурожаатларга асосан 10 та сув насоси таъмирланиб, 350 дан ортиқ хонадонларнинг ичимлик ҳамда оқава сув билан боғлиқ муаммолари бартараф этилди. Сектор ҳудудидаги 48 та кўчага  шағал ётқизилиб, 22 км.га яқин йўллар текисланди. Эскирган 379 та симёғочлар янгисига алмаштирилиб, 28 км. электр тармоғи яхшиланди. 42 та ТП (трасформатор)лар таъмирланди. Секторда штаб аъзолари ҳамда туман Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган хатлов жараёнида аниқланган ёшлардан 392 нафари “Ёшлар дафтари” платформасига киритилиб, 376 нафар ёшлар бандлиги соҳалар кесимида таъминланди. 19 нафар ёшга кредитлар ажратилди, 89 нафар ёшга контракт тўловлари тўлашига кўмаклашилди. 74 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари, 84 нафарига деҳқончилик учун ер майдонлари ажратилди. 6 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви учун, 16 нафарига ҳайдовчилик курсларида ўқиш учун ҳамда 6 нафарига даволаниш билан боғлиқ харажатлар учун тўловлар амалга оширилди. 41 нафар ёшларга бошқа ёрдамлар кўрсатилиб, уларнинг бандлиги таъминланди ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилди.Шунингдек, йил давомида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш учун 12323 нафар 30 ёшдан юқори хотин-қизлар билан сўровнома анкета тўлдирилди. Унинг натижасига кўра сектор ҳудудидаги 1313 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилиб, зарур ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари сектор бўйича “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш учун 18 та маҳаллада истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирининг ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа  ёрдамлар кўрсатилди. Фуқароларнинг соғлиғини сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу йўналишда 2741 нафар фуқаронинг тиббий кўрикдан ўтказилиши баробарида уларнинг 806 нафарида турли касалликлар аниқланди. Уларнинг 320 нафарига даволаниш учун йўлланмалар берилди. 205 нафари амбулатор, 120 нафари стационар тартибда соғломлаштирилди. 1512 нафар фуқарога бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.Ногиронлиги мавжуд шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сектор ҳудудидаги 1136 нафар ногиронларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 123 нафарига даволаш ва профилактика масканларига бепул йўлланмалар берилди. 58 нафари аравача, 83 нафари протез-ортопедия маҳсулотлари ҳамда 13 нафари қўлтиқтаёқ  билан таъминланди.Сектор ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари иштирокида оммавий ва 200 нафардан зиёд “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга киритилган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари, Ёшлик МФЙ ҳудудидаги 47-сонли оилавий поликлиника ҳамда Учариқ МФЙдаги тиббиёт пункти ҳомийлик маблағлари асосида таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.Ичимлик суви муаммоларини бартараф қилиш юзасидан 11000 метр янги сув тармоғи тортилди ҳамда 600 метрдан ортиқ сув қувурлари таъмирланди. 1000 дан ортиқ хонадонларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари бартараф этилди, 8 км.га асфальт ётқизилди.Жиноятчиликка қарши курашишда изчилликни таъминлаш мақсадида туман прокуратурасининг ташаббуси билан услубий қўлланма ишлаб чиқилди. Шу билан бирга асосий эътибор –жиноят оқибатлари билан курашишга эмас, балки унинг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш, пировардида бартараф этишга қаратилмоқда. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ташкил этилаётган профилактик тадбирлар бу борада катта самара беряпти.Келгусида сектор ишини янада самаралироқ ташкил қилиш чораларини кўриб, бунда асосий эътибор уйма-уй юриш, аёллар, ёшлар ва тадбиркорлар билан ўтказиладиган учрашувларда аниқланган муаммолларни тезкорлик билан ҳал этишга қаратилади.
Суҳбатни З. Йигиталиев ёзиб олди. 


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб