ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ДАВРИ!
2023-02-07 13:43:48 262
Бугун Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев ва сектор раҳбарлари айни дамда Россияда электрон савдо билан шуғулланувчи ёш тадбиркор Аббосбек Мамаевни қабул қилди. Асли Риштон туманида туғилган Аббосбек Москва ва Санкт Петербург шаҳарларида фаолият юритади. Унинг ютуб ва телеграмда бизнес каналлари мавжуд бўлиб, ушбу каналлар анча машҳур саналади.
Ёш тадбиркорнинг бугунги ташрифи – “Мингбоши керамик” кулолчилик кластерида бошланди. У ерда Риштон кулолчилик маҳсулотлари билан танишган Аббосбек кластер раҳбари Шокиржон Аҳмаджонов билан суҳбатлашди.
Ташрифнинг иккинчи манзили – “Р+Корон” хусусий корхонасига қарашли уй музейига бўлди. Ёш тадбиркор шунингдек, “Чинор+” туристик мажмуаси ва “Русўзбектекс” хорижий корхонаси қошида янги қурилаётган тўқмачилик фабрикаси бўлди.
Эртага туман ҳокимлигида Аббосбек Мамаев ва риштонлик тадбиркорлар ўртасида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу учрашув туманимиз тадбиркорлари учун янги имкониятларни тақдим этишига ишонамиз.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси