Навбатдаги сессияда "Йўл хариталари" тасдиқланди

×

 2023-02-06 15:07:21    328

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 51-сессиясида туман Кенгаши депутатлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
✅ Риштон туман хокими С.Солиевнинг “туманнинг 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” бўйича дастур ижроси, келгусидаги вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи ва 2023 йилга мўлжалланган туман “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш.
✅ Риштон туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари ва 2023 йилнинг 1-ярим йиллиги учун “Йўл харита” ларини тасдиқлаш.
✅Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича “Оқтомир” ва “Ёшлик” МФЙ ҳоким ёрдамчиларини 2023 йил январь ойидаги фаолияти самарадорлиги тўғрисида ахборот.
✅ Туман ИИБ бошлиғи Х.Тошпулатовнинг “туманда жиноятчиликка карши курашиш, уни олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш” борасида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
✅ Туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2022 йилда белгиланган вазифаларни ижроси ҳамда 2023 йилга мўлжалланган «Йўл харита» ни тасдиқлаш
✅ Риштон туманида 2022 йил давомида «жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар»ни молия-лаштиришга йўналтирилган маблағлар натижалари ҳисоботи.
✅ Риштон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошида шакллантирилган эркин қолдиқ маблағлари миқдори ва уларни сарфланиш йўналишлари тўғрисида ахборот. 
✅ Кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлганфуқароларни (оилаларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган фуқаролар (оилалар)ни рўйхатдан чиқариш ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондини тумандаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида ахборот
✅ Бошқа масалалар:
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.  
Сессияда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб