ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2023-01-26 14:48:53 252
✍️ Бугун Халқ қабулхонасида туман ҳокими С. Солиевнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
✳️ Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
✅ Қабул чоғида туман ҳокими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда турли масалаларга оид 35 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.
✳️ Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси