ТАДБИРКОР БИЛАН УЧРАШУВ
2023-01-24 15:58:38 286
Тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай шароитлар яратиш – иқтисодиётни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришда муҳим омил ҳисобланади.
Бугун нафақат ишлаб чиқарувчи, тижорат ва бизнес олами вакили, балки жамоатчиликнинг фаол аъзоси сифатида халқ билан бирга, унинг дарду ташвиши, қувончи билан яшаётган тадбиркор билан янада жипслашиб ишлаш, унинг дарди-ҳолини эшитиш, муаммоларига тезда ечим топиш давримизнинг долзарб вазифасига айланди. Мамлакатимиз иқсодиётини тадбиркорларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки аҳолининг бандлиги, даромадининг доимийлиги ва узлуксизлиги, қолаверса, бюджет тушумлари салмоғи айнан тадбиркорликка боғлиқ.
Риштон туманида бу борадаги ишлар узлуксиз давом эттирилмоқда. Хусусан, туман ҳокими ҳар куни тадбиркорлар билан учрашув ўтказиш одатга айланган.
Ана шундай учрашувлардан бири бугун уста-кулол, ёш тадбиркор, “Мингбоши Керамик” корхонаси раҳбари Шокиржон Аҳмаджонов билан бўлди. Учрашув давомида туман ҳокими унинг янги ғоялари, янги иш режалари билан танишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси