Туман ҳокими мактаблардаги иситиш тизимларининг барқарорлик ҳолатини ўрганди
2023-01-21 14:30:31 279
Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида кузги ва қишки мавсумга тайёргарлик кўриш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу йилги мавсумга тайёргарлик кўриш сифатини ошириш мақсадида Риштон туманида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Риштон тумани ҳокими бугун тумандаги 7- ва 58 -умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхона ва кабинетларнинг иситиш тизими, яъни батареяларнинг яроқлилиги қай аҳволда эканлиги текширди. Айни вақтда мактаб биносида қиш фасли муносабати билан барча шароитлар тайёрланган. Синф хоналари иссиқ.
- Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун барча шароитларни яратиш, ўқитувчиларнинг ўқувчиларга сифатли билим беришини назорат қилиш мактаб раҳбарларидан талаб қилинади. Ўқувчилар совуқ хоналарда ўқимаслиги керак,-дейди туман ҳокими.
Шунингдек, қиш фасли муносабати билан барча зарурий ишлар амалга оширилиши бўйича туман ҳокими томонидан таълим мутасаддиларига тушунча ва тавсиялар берди.
Қишнинг ҳар бир куни синовдир. Қиш фаслини беталафот ўтказиш эса унинг «имтиҳон»ларига қанчалик пухта ҳозирлик кўрилганига боғлиқ. Буни нафақат мутасадди идоралар масъуллари, балки ҳар биримиз бир зум бўлсада, ёддан кўтармаслигимиз, тайёргарликни пухта қилишимиз керак.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси