Ҳокимлик қабули: Ҳар бир мурожаат –эътиборда!
2023-01-19 13:58:57 382
Бугун Риштон тумани Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тингланди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман ҳокимива сектор раҳбарлари бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида электр энергияси, иш билан таъминлаш, контракт тўловини тўлашда амалий ёрдам бериш ва газбалон билан таъминлаш билан боғлиқ 25 та мурожаатлар келиб тушди.
Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Мурожаатларнинг 10 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, 12 та масалага ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.
Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси