Маҳаллаларда ичимлик сув тармоғи тортилмоқда
2023-01-17 15:03:06 313
☸️ Риштон туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
✳️ Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди.
???? Тумандаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Пастки Бешкапа” МФЙ ҳудудида 6 км ичимлик суви тармоғи тортилади ва 2 та қудуқ реконструкция қилиниб юмшатиш ускунаси ўрнатилади.
“Ёшлик» МФЙ да ҳам 2 км ичимлик сув тармоғи тортилмоқда ва битта қудуқ тўлиқ реконструкция қилинади.
“Бўстон” мфй да 1 км ичимлик суви тармоғи тортилмоқда ва битта қудуқни тўлиқ реконструкция қилиш ва юмшатиш ускунаси ўрнатилиш ишлари бошланди.
???? Тумандаги барча маҳаллаларда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси