2023-01-16 16:56:06 352
Риштон туманидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилмоқда. Бугунги вазиятни алоҳида эътиборга олиб, Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев тумандаги мактаблар иссиқхоналарини ўрганди. Биринчи галда таълим муассасаларининг иссиқлик тизими ўрганилди. Қишнинг совуқ кунларига ва ўқув жараёнларига кўрилган тайёргарлик ҳолатини кўздан кечиридди. Ўқитувчилар ва мактаб директорлари билан суҳбатда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, зарур шароит яратиш бўйича келишиб олинди.
Туман ҳокими томонидан биринчи галда мактаблар иссиқлик тизими ва иш фаолиятини олиб бораётган педагог-ходимлар учун яратилган шароитлар ва топшириқлар ижроси ўрганилди. Умуман олганда, бу каби ўрганишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси