Байрам табриги
2023-01-13 14:45:16 287
Риштон тумани ҳокими С.Солиевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги
Қадрли аскарлар, сержант ва офицерлар ҳамда Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Аввало, барчангизни Ўзбекистонимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрами билан самимий табриклашга рухсат бергайсизлар!
Айни вақтда бу байрам тадбирлари ҳар бир ҳудудда, ҳар бир ҳарбий қисмларда алоҳида нишонланмоқда.
Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишдир.
Бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. Бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф этмоқда.
Ҳозирги кунда оналар ўз фарзандларини армияга кўзда ёш, юракда хавотир билан эмас, балки менинг ўғлим ҳақиқий Ватан ҳимоячиси бўлади, деб, юксак ишонч ва фахр туйғуси билан кузатмоқда.
Хусусан, ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимизни шарафлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Қадрли Ватанимиз ҳимоячилари!
Мана шу қутлуғ кунда Сизларни бугунги байрам билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.
Халқимизга муносиб ва ҳақли равишда фахрлана оладиган қуролли кучлар яратиш йўлида олиб борилаётган ишларингиз бардавом бўлсин.
Шу муносабат билан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, хизматларингизда ўлкан муваффақиятлар тилайман. Чегараларимиз дахлсиз, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси