Ватан ҳимоячилари куни туманимизда ҳам муносиб нишонланди

×

 2023-01-13 14:06:14    185

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Бугун туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат туман бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан туман маданият марказида тадбир бўлиб ўтди. 
✳️ Тадбир иштирокчиларини туман ҳокими С. Солиев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этди.
???? - Аввало, барчангизни Ўзбекистонимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрами билан самимий табриклашга рухсат бергайсизлар! Айни вақтда бу байрам тадбирлари  ҳар бир ҳудудда, ҳар бир ҳарбий қисмларда алоҳида нишонланмоқда. Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишдир. Бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. Бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф этмоқда, - деди туман ҳокими табрик нутқида.
???? Шундан сўнг ўз соҳасида садоқат, матонат, фидойилик кўрсатган фаол ходимларга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари, фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди. Ана шундай мукофотларга тантанали тадбирга таклиф этилган ички ишлар, мудофаа ишлари, чегара қўшинлари фаоллари ва бошқа вакиллар эга бўлишди. 
✍️ Тадбир давомида байрам иштирокчиларига туман маданият маркази санъаткорлари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди. Ушбу байрам дастури барчага хуш кайфият бағишлади.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб