“Оқтомир” МФЙда 7 минг 600 метр ичимлик сув тармоғи тортилмоқда

×

 2023-01-11 14:25:55    338

PDF юклаш
Чоп этиш


☸️ Риштон туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
✳️ Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди. 
???? Тумандаги Оқтомир маҳалласида ҳам ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
✍️ Айни вақтда қишлоқ ҳудудида 7 минг 600 метр ичимлик сув тармоғи тортиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ишлар натижада ҳудуддаги 500 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради.
???? Тумандаги барча маҳаллаларда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб