Туркия давлатидан ускуналар олиб келинди
2023-01-11 14:11:51 250
Риштон тумани “Бирлашган” маҳалласи ҳудудида жойланган “Қаҳрамон” ғаллачилик кластери қошидаги МТПда бугун йирик лойиҳа бўй кўрсатмоқда.
“Қаҳрамон” ғаллачилик кластерида 6 млрд.сўм қийматга эга буғдойни қайта ишлаш лойиҳаси кўрилди. Туркиялик инвесторлар ҳамкорлигида жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган ушбу 60.0 тонналик дон қайта ишлаш ун заводига бугун Туркия давлатидан ускуналар тўлиқ етиб келди.
Туркия давлатидан олиб келинган, замонавий ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 60 тонна.
Мазкур завод Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, унинг натижасида 15 нафардан ортиқ ёшлар иш билан таъминланади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси