Раиснинг ташаббуси билан ночор оилага янги уй қуриб берилмоқда

×

 2023-01-10 13:41:49    232

PDF юклаш
Чоп этиш


???? Халқимизнинг эзгу қадриятлари кўплаб ўксик қалбларга шодумонлик улашмоқда. Қийналганларга кўмак бериш, кўнглини кўтариш, оғир дамларда суянчиқ бўлиш халқимизга хос фазилатлардан. Бу қадим анъналар кейинги йилларда янада қулоч ёймоқда, янги ташаббуслар, саховатли амаллар қўллаб-қувватланяпти.
 ✳️ “Қошқайрон” МФЙ раиси Дилмурод Ҳамраев ташаббуси билан  ушбу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд оилалардан бири бўлган Бахтиёржон Аҳмедовга ҳар томонлама қулайликка эга бўлган янги уй қуриб берилмоқда.Бундан икки ой олдин кучли ёмғир ёғиши оқибатида ушбу фуқаронинг уйи аянчли авҳолга келиб қолганди. МФЙ раиси ташаббусига кўра, ушбу оилани ижтимоий-моддий қўллаб-қувватлаш учун хайр-саҳоват маблағлари ва ҳашар йўли орқали уй қуриб бериш фикри пайдо бўлди.
✍️ Табиийки, мазкур ташаббус маҳаллада яшовчи саховатли инсонлар томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди ва барча қулайликларни ўзида мужассам этган уй лойиҳаси тайёрланди. Шундан кейин хайр-саҳоват маблағлари ва ҳашар йўли орқали уй қурилиш ишлари олиб борилиб, туман ҳокимлиги, маҳалла аҳли ва хомийларнинг ёрдами билан янги уй қуриб берилмоқда.  
???? - Қурилиш ишларини маҳаллий усталаримиз олиб боришмоқда, - дейди “Қошқайрон” МФЙ раиси. – Маҳалламизнинг тажрибали қурувчилари бетон қуйиш, уй деворини кўтариш, томнинг устини ёпиш, пол-патолок қоқиш, эшик ва дераза ромларини ўрнатиш ишларини олиб боришди. Натижада, маҳалламизда чиройли уй қад кўтармоқда. 
???? - Бундай кўмакдан бошимиз осмонга етди, - дейди уй эгаси Бахтиёржон Аҳмедов қувончини яшираолмай. -“Маҳалланг - ота-онанг” деб бежиз айтилмаган экан. Маҳалламиз раиси бошлиқ маҳалла фаоллари, бизга ёрдам қўлини чўзган маҳалладошларимиз ва айниқса туманимиз раҳбарларидан чексиз миннатдормиз. Беғубор замонда шундай бағри кенг инсонлар орасида бахтли яшаётганимиздан мамнунмиз.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб