ТУМАН ШТАБИ ФАОЛИЯТИДАН: МАҲАЛЛАЛАРДА ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-01-07 11:14:47    190

PDF юклаш
Чоп этиш


????Аввал хабар берганимиздек туман ички ишлар бўлимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кутилаётган натижалар ҳамда қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириб борувчи туман штаби ташкил этилган.

Штабда МФЙлар хонадонлари кунлик хатлов натижалари мувофиқлаштирилиб, тушган мурожаатлар ижобий ҳал этиб борилмоқда.  Ташкил этилган тезкор ишчи гуруҳлар тумандаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, одамларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда. Ўрганишлар доирасида электр энергияси, газ, тоза ичимлик суви таъминоти, кўчаларни таъмирлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кўмакка муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, якка-ёлғизларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, қурилиш-ободонлаштириш ишларини ўтказиш, аҳолини турмуш шароитларини яхшилаш бўйича Риштон туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Олиб борилаётган жараёнларда иштирок этаётган сектор раҳбарлари куз-қиш мавсумида аҳолининг кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни тезликда бартараф қилиниши зарурлигини таъкидлаб ўтишмоқда.

 

Хусусан, кеча Хўжа Илғор МФЙ бешлиги ва  ҳудудда бириктирилган ходимлар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.  Унга кўра, маҳалладаги Конституция кўчасидаги 1 минг 65 метр масофадаги ички кўчалари шағаллаштириш лозимлиги аниқланди.

 

Айни дамда Хўжа илғор маҳалласи ички кўчаларида масъул идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

– Бир неча йиллар давомида кўчаларимиз хатто шағаллаштирилмаган эди. Болаларимиз мактаб, боғчага боргани ҳамиша қийналар, қарияларимиз эса қиш мавсумида кўчага чиқа олмасди. Айниқса, ёмғирли кунлдарда кўчаларда сувларнинг тўпланиб қолиши одамларга юришда катта ноқулайликлар туғдирарди. Маҳалламиз кўчалари шағаллаштирилаётганидан беҳад хурсандмиз. Бунинг учун барча раҳбарларга мингдан-минг раҳмат айтамиз, - дейди Хўжа Илғор МФЙ раиси Баҳодиржон Мамажонов.

Риштон туманида мавжуд 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб