РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-01-06 16:20:56 568
“Ренессанс ТВ” телеканалининг “Овоза” информацион дастури орқали эфирга узатилган Риштон туманининг “Хожиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинига бағишлаган “Муаммо ҳал бўлмади” номли видеолавҳа юзасидан Риштон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Ўтган 2022 йилнинг 22 январь кунида Хожи қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролар томонидан йўлларни шағаллаштириш ва электр таъминоти масаласида мурожаат қилишган эди. Ушбу мурожаатга асосан, туман ҳокими икчи кўчаларни шағаллаштириш ишлари уч кунда ҳал этишини таъкидлаган эди. Ваъда берилганидек, орадан уч кун ўтиб, 25 январь куни туман ҳокимининг ташаббуси билан ушбу маҳалланинг 2 кмдаги ички кўчаларида шағаллаштириш ва яроқсиз сим узатгичлар ўрнига янги темир битон таянчлари ўрнатиш ишлари амалга оширилди. Ушбу жараёнлар билан танишиш мақсадида ҳатто журналистлар учун пресс тур ҳам ташкил этилганди. Унда маҳалла фуқаролари туман мутассадиларига миннатдорчилик изҳор этишган эди.
Умуман олганда, кейинги йилларда туманимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда ҳам туманимизда салмоқли ишлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Фуқароларнинг иккинчи масала электр таъминотини яхшилаш борасидаги мурожаатлари айтилган муддатдан бироз кечикди. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, бу борада туман электр тармоқлари корхонаси қуйиларини маълум қилди.
Риштон туманининг “Хожиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 10 кВли “Уйрат” электр узатиш тармоғига уланган 136-сонли транформатор пункти орқали электр энергияи билан таъминланади.
Ушбу ҳудудни электр таъминотини яхшилаш мақсадида Риштон туман электр таъминоти корхонаси томонидан ҳудуддаги электр узатиш тармоқлари ҳамда мавжуд электр қурилмалар тўлиқ кўрикдан ўтказилган ва Президентимиз томонидан қабул қилинган, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган 72-сонли Қарорга мувофиқ дастурга киритилган.
Лойиҳага кўра, ҳудуддаги мавжуд 136-сонли трансформатор пунктига қўшимча 1 дона қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти, 110 га яқин янги темир-бетон таянчлар ўрнатилиши, 3,0 км узунликдаги электр узатиш тармоғини қуриш режалаштирилган.
Мутахассислар томонидан шу кунга қадар ҳудудга етказилган 104 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилган ҳамда мазкур жараён босқичма-босқич давом этмоқда.
Тез орада юқорида таъкидлаб ўтилган лойиҳага кўра режалаштирилган амалий ишлар якунига еткизилиб, янги тармоқ тўлиқ фойдаланиш учун истеъмолчиларга топширилади. Бундан ташқари қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда ушбу ҳудуддаги истеъмолчилар томонидан кўчанинг ташқари томонига яъни ўз хонадонидан белгиланган қисмидан ташқарисига экилган дарахтларни кесишда муаммолар юзага келиб, ушбу ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширишда тўсқинликларга сабаб бўлиб, бажариш муддатига ўз таъсирини ўтказди. Ушбу муаммолардан 2-сектор раҳбари туман Прокурори хабардор бўлгач, муаммолар сектор раҳбари томонидан жойига бориб, ижобий ҳал қилиб берилди. Айни дамда ушбу маҳаллада ишлар якунига етказилмоқда. Тез орада Қаҳрамон кўчасида яшовчи фуқароларнинг иккинчи мурожаати ҳам ижобий ҳал этилади.
Шуни қўшимча қилиш жоизки, “Ренессанс ТВ” телеканалининг “Овоза” информацион дастури орқали эфирга узатилган ушбу лавҳа 2022 йилнинг ноябрь ойида тасвирга олинган бўлиб, орадан шунча вақт ўтиб эфирга узатилди. Шу боис, фуқароларнинг томонидан билдирилган фикрларнинг айримлари 5 январь куни эфирга узатилган видеолавҳадаги сўзлар бугунги жараёнларга тўғри келмайди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси