ҚИШКИ ТАЪТИЛ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА
2023-01-06 15:26:51 431
Қишки таътил кунлари ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, юртимизнинг диққатга сазовор жойлари, маданият масканлари, музей ва театрларга хавфсизликни таъминлаган ҳолда олиб борилишига, умумтаълим муассасаларида турли тўгараклар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дарҳақиқат, таътил кунларининг ҳар бир куни ўқувчи-ёшлар учун қизиқарли, шу билан бирга, билимини бойитиш, соғломлаштириш, истеъдод ва қобилиятларини мустаҳкамлашда фойдали бўлган машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирлар билан ўтказилади. Жумладан, ҳар бир кунга ном берилиб, шу асосда тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 ва 6 январь кунлари Риштон туманида жойлашган 49-умумтаълим мактабида ҳам спорт тўгараклари ташкил этилиб, кўплаб спортга қизиқиши баланд ёшларни ўз бағрига чорлади. Ушбу мактабда 14-январ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган волейбол бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 16 ва 35 ёшгача бўлган ўқувчилар ва ўсмирлар иштирок этишди. Турнир якунида ғолиб жамоалар Юқори Бешкапа МФЙ раиси Зафаржон Aбдураҳмонов ва мактаб маъмуриятининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шунингдек фан тўгараклари ҳам болажонлар учун ишлаб келмоқда. Болажонларнинг қизиқиши юқори эканлигини кўрган ота-оналар ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси