“Хонадонбай” ишлаш тизими: аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
2023-01-05 08:53:59 273
Маълумки, жойларда “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аҳолининг реал муаммоларини аниқлаш, уларни ижобий ҳал қилиш, аҳоли ижтимоий ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга қулай шарт-шароит яратиш ҳамда аҳоли эҳтиёжларига кўра инфртузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Риштон туманидаги мавжуд 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “бешлик” жамоаси тўлиқ таркибда аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганилиб, ҳар бир хонадонга алоҳида ёндашув асосида самимий суҳбат ўтказилмоқда.
Хонадоннинг ижтимоий иқтисодий ҳолати, бандлик даражаси, ёшлар балансини шакллантириш, хотин-қизлар масалалари ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва олдинда турган вазифалар бўйича олиб борилган суҳбатлар давомида режалар белгиланиб, ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хатлов жараёнлари барча маҳаллалар бўйича давом эттирилмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси