ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ ТАБРИГИ ВА СОВҒАЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-30 11:42:29    360

PDF юклаш
Чоп этиш


    Янги йил байрами муносабати билан узоқ йиллар мобайнида турли соҳаларда ўзининг машаққатли меҳнатлари билан туманнинг ижтимоий ҳаётига муносиб ҳиссасини қўшган нуронийлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олинди. 

     Бугун туман ҳокими С. Солиев ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмонов туманимизда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси М. Сулаймоновнинг хонадонига ташриф буюриб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Янги йил табрикларини ўқиб эшиттиришди ҳамда байрам совғасини тақдим этдилар. 
  Ўз навбатида бундай юксак эътибордан мамнун бўлган фахрийлар юртимиз тинчлиги учун дуога қўл очдилар.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб