Янги йил байрами арафасида 100 дан зиёд эҳтиёжманд оилага саховат ёрдами кўрсатилди

×

 2022-12-30 08:40:33    207

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Янги йил байрами арафасида Риштон туманида ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак берилмоқда.
☸️ Байрам кунларида эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашиш мақсадида хайрли тадбир амалга оширилди. Туман ҳокими бошчилигидаги ҳокимлик вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган бешдик томонидан нуронийлар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.
✍️ Кеча кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 100 дан зиёд хонадонга 10 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бу каби хайрли тадбирлар орқали боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга қувонч улашилмоқда. 
✅ Фуқароларимиз байрам кунларида ана шундай эзгу ишларга бош қўшган саховатпеша инсонларга самимий миннатдорлик билдириб, ўз дуоларида эл-юртимизга тинчлик, юртдошларимизга омонлик, Юртбошимизга мустаҳкам саломатлик тилади.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб