МАКТАБДА ЗАМОНАВИЙ БИОЛОГИЯ ХОНАСИ

×

 2022-12-29 09:33:13    199

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Таълим-тарбияни йўлга қўйиш, ўқувчиларнинг сифатли ва узлуксиз таълим олишини таъминлаш мақсадида мактабларнинг ўқув ва моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бормоқда.
Туманимиздаги 30-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай таълим-тарбия ишлари амалга ошириляпти. 
 Ушбу мактабга “Uzkimyosanoat AJ” томонидан янги дизайн, замонавий кўринишга ва барча қулайликларга эга бўлган биология хонаси тайёрланди. Бу эса ўқувчиларнинг ўтилаётган фанларни тез ва осон ўзлаштиришга, ўз устида кўпроқ ишлашига ёрдам беради. 
- ????Uzkimyosanoat AJ” раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Мамлакатимизда таълим-тарбияга қаратилаётган эътибор ўз самарасини беряпти. Бугунги сайъ-ҳаракатлар ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятининг юксалишида асос бўлиб хизмат қилади, дейди мактаб директори Исроилжон Раҳимов.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб