26-УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

×

 2022-12-28 17:07:21    238

PDF юклаш
Чоп этиш


 Туманимизда ўтказилаётган бундай маънавий-маърифий тадбирлар тарих бугун ва келажакни ўзида мужассам этган ҳолда, дилга шукроналик солади, бугуннинг қадрига етиб, эртанги кун учун қайғуришга ўргатади. 
Ана шундай қадриятларни ўзида мужассам этган тадбирлардан бири туманимиздаги 26-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди. Учрашувда ушбу ўқув даргоҳда меҳнат қилган ва фаолият олиб бораётган уч авлод вакиллари-нуронийлар ўрта ва ёш авлод вакиллари иштирок этдилар. Фидокорона меҳнат қилган кекса нуронийлар ёш авлод вакилларига ибратли ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбирда сўз олган нуронийларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдиришди.
Қизғин суҳбат бир пиёла чой устида давом этди. Концерт дастури уч авлод вакилларининг бир дастурхон атрофидаги учрашувига кўтаринки кайфият улашди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб