ТЕХНИКА ДЕҲҚОННИНГ ҚАНОТИ
2022-12-27 16:26:37 754
Бу гап бежиз эмаслигини деҳқончиликдан хабардор инсон яхши билади. "Русўзбектекс" пахта кластери қошидаги ММТПдан чопиқ тракторларини мавсумга қабул тадбирида ҳам бу гап бот-бот такрорланди.
Риштон туманидаги мавжуд чопиқ тракторлари тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан мана иккинчи йилдирки, техникалар кўрикдан ўтказилиб, нуфузли комиссия томонидан қабул қилиб олинади.
Туман сектор раҳбарлари, фермерлар, механизаторлар, қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилотлар мутассаддилари иштирокидаги йиғинда туман ҳокими деҳқончилик йили якунлари, ҳозирда олиб борилаётган ишлар, келгусида сотиб олиниши кўзланган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳақида батафсил гапирди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов 2022 йилда туманимизда эришилган натижаларни эътироф этиб, пахтачиликда Риштон тажрибаси ибораси қўлланилиши ортида катта меҳнат ётганини айтди.
-Марказий Фарғона ерларида деҳқончилик қилиб, вилоятда карвонбошилик қилиш катта гап,--деди А. Турсунов.- Вилоят ҳокими сизларни эришган ютуқларингиз билан табриклаб, миннатдорчилигини етказишни сўради. Бугунги Риштон фермери янгиликка интилувчан, ўз устида ишловчи кишилардир. Пахтанинг 70 фоиз меҳнати техника билан. Шундай экан, бугунги таъмир, механизаторга яратилган шароит муҳим рол ўйнайди.
Вилоят ИИББ бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраев риштонликларни эришган ютуқлари билан қутлаб, янги йилда бунданда, яхши натижалар бўлишини тилади.
Хатми қуръон ўқилиб, дуолар қилинди. Яхши ниятда жонлиқ сўйилди.
Механизаторларга икки миллион сўмдан иш ҳақи, қимматбаҳо совғалар тарқатилди.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси