Ташаббусли бюджет: Қошқайрон маҳалласидаги электр таъминоти яхшиланмоқда

×

 2022-12-24 16:16:47    234

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу фуқаролар манфаати ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмлари асосида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш воситасидир.

Риштон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қиляпти.

Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик сув, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.

«Қошқайрон» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, кўплаб ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришишди.

Ҳудуддаги аҳолини узоқ йиллардан бери электр таъминоти муаммоси қийнаб келарди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўларди. Ушбу муаммога эса ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлмоқда.

Бугун қошқайронликлар янги йилни узгача шукуҳ билан қарши олишмоқда. Маҳалла аҳолисини электр таъминлаш юзасидан илгари сурилган ташаббусни амалга ошириш учун 1 млрд 200 миллион сўм маблағ ажратилиб, янги трансформатор ҳамда таянч устунлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Тармоқ тортиш ишлари якунлангандан сўнг, мазкур маҳаллага трансформаторлар ҳам ўрнатилади. Олиб борилган ишлар натижасида ҳудуддаги электр таъминоти яхшиланиб, хонадонларга сифатли электр энергияси узатилади.

- “Ташаббусли бюждет” лойиҳаси аҳолимизни узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилишни, жамоавий қарорлар қабул қилишни, биргаликда ҳаракат қилиб мақсадга эришиш учун фаол иштирок этиш ва давлат томонидан берилаётган имкониятлардан янада самаралироқ фойдаланишни ўргатди, дейди маҳалла фаоларидан бири Зоҳиджон Зоҳидов.

Лойиҳа доирасида белгиланган ишлар маҳаллада давом этмоқда.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб